Ўзбекистон | 08:45 / 25.10.2019
3297
2 дақиқада ўқилади

«Википедия»да Ўзбекистон тўғрисида хорижий тиллардаги маълумотлар ҳажми оширилади 

Фото: Getty Images

Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабарига кўра, миллий веб-ресурслар сонининг ўсишига эришиш, «Википедия» интернет энциклопедиясида юртимиз тўғрисида хорижий тиллардаги маълумотлар ҳажмини ошириш, мобиль мессенжерларда миллий ахборот-кутубхона каналларини ривожлантириш, ўзбек адабиёти ва санъати мумтоз намоёндаларининг асарларидан иборат веб-портал ташкил қилиш каби бир қанча янги лойиҳалар амалга оширилади.

Бундан ташқари, архивларда жисмоний ва юридик шахсларга интерактив хизматлар кўрсатишни кенгайтириш, мамлакат тарихий-маданий мероси объектларининг 3D-форматдаги коллекцияларини яратиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар веб-сайтлари мазмунини бойитиш, ўз фаолияти ҳақида аҳолини мунтазам хабардор қилиб бориш вазифаси топширилган.

Шунингдек таълим даражаси, фуқароларнинг интеллектуал салоҳияти, дунёқарашини ошириш, уларни маданият, фан, тарих ва санъат ҳақида кўпроқ хабардор қилиш бўйича янги веб-ресурслар яратиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид