Сурхондарёда «Камаз» иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
28-29 октябрь кунларида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 3та йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди ва 2 киши ҳалок бўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ЙТҲлар оқибатида жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилаётгани ҳақида хабар берди.
28 октябрь куни соат тахминан 19:55да Сурхондарё вилояти Шеробод тумани «Гурин» МФЙ ҳудудида «Камаз» ва «Матиз» автомобиллари тўқнашиши натижасида 4 киши турли даражада жароҳатланган. Ушбу ҳолат юзасидан тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жароҳатланган 4 нафар бемор - 1982 йилда туғилган Х.Б. «Бош мия ёпиқ жароҳати, иккала оёқ синиши» ташхиси, 1982 йилда туғилган С.М., 2010 йилда туғилган Л.Р. ҳамда 2013 йилда туғилган М.Р. «Бош мия ёпиқ жароҳати» ташхислари билан Шеробод туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Беморлар малакали шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилиб, замонавий даволаш стандартлари асосида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
29 октябрь куни соат тахминан 00:45да Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани «Шарғун» МФЙ ҳудудида «Камаз» русумли автомобил йўлдан чиқиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Натижада 4 нафар фуқаро жароҳатланган. Мазкур ҳолат юзасидан тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган. 1990 йилда туғилган А.Д. воқеа жойида вафот этган.1993 йил туғилган Н.А. ҳам биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан вафот этган.
Қолган икки нафар фуқаро - 1987 йил туғилган А. Д. «Бош мия ёпиқ жароҳати, тананинг компулакцион синиши» ташхиси ҳамда 1990 йилда туғилган Н.Г. «Бош мия ёпиқ жароҳати, чап чаноқ пешона юз, иккала қўл кафт ва тизза соҳалари эзилган ва шилинган жароҳати» ташхиси билан оғир аҳволда Сариосиё туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Уларга замонавий даволаш стандартлари асосида тезкор ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
28 октябрь куни соат тахминан 20:00да Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан ўтган «М-39» йўлида «Дамас» ва «Жигули» автомобиллари тўқнашиши натижасида 4 нафар фуқаро турли даражада жароҳатланган. 1996 йилда туғилган А.Г. «Бош мия лат ейиши, қорин бўшлиғи аъзоларининг ёпиқ шикастланиши» ташхиси, 1985 йил туғилган Ш.Ж. «Бош мия чайқалиши» ташхиси, 1992 йилда туғилган Ж.Э. «Бош мия лат ейиши, пастки жағ суягининг ёпиқ синиши, қорин бўшлиғи аъзоларининг ёпиқ шикастланиши» ташхиси ҳамда 1985 йилда туғилган С.М. эса «Очиқ калла мия шикастланиши, иккала сон бўлакланиб синиши, ўнг елка суягининг очиқ бўлакланиб синиши. Постгеморрагик ва посттравматик шокнинг оғир даражаси» ташхиси билан Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
«Беморларнинг аҳволи малакали шифокорлар назоратида», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Мавзуга оид
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024