Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Евро-4»дан паст тоифадаги ёқилғидан босқичма-босқич воз кечиш бошланади
2020 йил 1 январдан бошлаб “Евро-4”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш ман этилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонда айтилган.
Шунингдек, 2022 йил 1 январдан бошлаб “Евро-3”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини, 2023 йил 1 январдан бошлаб эса “Евро-4”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини “вақтинча олиб кириш” ва “эркин муомала (импорт) учун чиқариш” божхона режимига жойлаштириш тақиқланади.
2022 йил 1 январдан бошлаб заҳарлилик даражаси “Евро-4” экологик тоифа талабларига мос келмайдиган газ, бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган “М” ва “N” тоифаларидаги ғилдиракли транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни сотиш мақсадида “вақтинча олиб кириш” ва “эркин муомала (импорт) учун чиқариш” божхона режимига жойлаштириш ман этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган “М” ва “N” тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш тартибини икки ой муддатда тасдиқлайди.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
19:02 / 28.02.2026
Рақобат қўмитаси ёқилғи маҳсулотлари нархлари мониторинг қилинаётганини билдирди
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025