Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция полицияси ичида 31 покистонлик муҳожир бўлган юк машинасини ушлади
Юк машинаси Италия билан чегарада текширувдан ўтаётган чоғида ичида одамлар борлиги маълум бўлган.
Франция полицияси мамлакат жанубида ичида камида 31 нафар покистонлик муҳожир бўлган юк машинасини ушлади. Бу ҳақда прокуратура баёнотига асосланиб Франция ОАВ хабар берди.
Хабар қилинишича, машина покистонлик шахс бошқарувида бўлиб, у қўлга олинган. Юк машинаси Италия билан чегарада текширувдан ўтаётган чоғида ичида одамлар борлиги маълум бўлган.
Барча муҳожирлар тегишли процедураларга мувофиқ Италияга топширилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Британияда ичида 39 жасад бўлган юк машинаси топилганди. Ҳалок бўлганлар Вьетнам фуқаролари бўлишган.
Мавзуга оид
15:32 / 15.06.2026
Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026