Самарқанд вилояти ҳокими иситиш тизими, табиий газ ва кўмир бўйича маълумот берди
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида иситиш тизими, табиий газ ва аҳолига кўмир етказиш масалалари бўйича маълумот берилди.
Вилоят ҳокимининг маълум қилишича, шу вақтгача табиий газ лимит асосида берилган бўлса, эндиликда талабга қараб етказилади. Бу тизимда ҳам асосий муаммолардан бири – ўтган асрда қурилган тармоқларнинг ўз вазифасини ўтаб бўлгани. Тармоқ ва иншоотларни янгилаш учун ўтган йили 16 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлса, бу йил 76 миллиард сўм ажратилган.
Қиш мавсумида энг кўп талаб қилинадиган маҳсулотлардан бири – кўмир таъминоти бўйича ҳам маълумот берилди:
“Бу йилги куз-қиш мавсумида вилоят бўйича 111 минг тонна кўмир етказишимиз керак. Қайси ҳудудда кўмирга эҳтиёж бўлса, етказиб беришни қатъий назорат қиламиз. Бир нарсани алоҳида айтишимиз керак. Кўмир турли нархда сотилиб, келишмовчиликлар бўлиши мумкин. Аҳоли билишини истардим: бир тонна брикет 412 500 сўмдан сотилади, бир тонна кўмир эса 300 300 сўм. Вилоятнинг ҳар қандай ҳудудида шу нарх бўлиши керак. Бундан ташқари, Қозоғистондан импорт қилинадиган кўмирнинг бир тоннаси 635 000 сўмдан берилади. Агар шу нархда юқорида сотилса, демак коррупция, ўғирлик содир этилган бўлади”.
Шунингдек, тадбирда эндиликда иссиқлик таъминотида марказлашган иссиқлик тизимининг самара бера олмаслиги, унинг ўрнига кичик локал қозонхоналар барпо этиш кенгайтирилиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024
Самарқанд вилояти аҳолиси 4,3 млн кишига яқинлашди
15:49 / 02.10.2024