Жаҳон | 20:44 / 02.11.2019
5792
1 дақиқада ўқилади

Суриянинг Телл-Абъяд шаҳридаги портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Телл-Абъяд шаҳри Сурия-Туркия чегарасида жойлашган бўлиб, "Тинчлик булоғи" операцияси эълон қилинганидан сўнг Туркияга ён босувчи кучлар назоратига ўтганди.

Фото: AP Photo / Lefteris Pitarakis

Суриянинг Телл-Абъяд шаҳрида миналаштирилган автомобилнинг портлаши натижасида 13 киши ҳалок бўлди, 29 киши жароҳатланди.

Аввалроқ Anadolu агентлиги портлаш оқибатида камида ўн киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берганди.

Телл-Абъяд шаҳри Сурия-Туркия чегарасида жойлашган бўлиб, "Тинчлик булоғи" операцияси эълон қилинганидан сўнг Туркияга ён босувчи кучлар назоратига ўтганди.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ Анқарага “Сурия демократик кучлари” курд-араб альянси қўмондони Мазлум Кобани Абдини топшириши кераклигини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид