Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва - Душанбе йўналишида парвоз қилган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
Фото: Максим Туманов/ТАСС
Москва-Душанбе йўналиши бўйича парвоз қилган «Уральские авиалинии» авиакомпаниясининг А320 самолёти Тошкентга қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» Ўзбекистон пойтахти аэропорти вакилига таянган ҳолда хабар қилди.
«Уральские авиалинии» авиакомпаниясининг Москва-Душанбе йўналишида парвоз қилган самолёти эрталаб соат 6:10да (Москва вақти билан 4:10) Тошкентга қўнишга мажбур бўлди. Бунинг сабаби - Душанбе аэропортидаги момақалдироқ», - дея маълум қилишган Тошкент аэропортидан.
Қайд этилишича, самолёт Душанбега Москва вақти билан соат 4:00да етиб бориши керак эди. Лайнер парвозни давом эттиришга кўрсатма кутмоқда. Барча йўловчилар бортда экани айтилади.
Мавзуга оид
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
12:07 / 23.04.2026
MIVD: Москва НАТОни мағлуб этишни эмас, бўлишни кўзлаяпти
20:48 / 05.04.2026