Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна ис газидан заҳарланиш: Самарқандда бир киши вафот этди
Самарқанд шаҳрида ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
2019 йил 2 ноябрь куни соат 23:00ларда Самарқанд шаҳар, Боёвут кўчасида яшовчи фуқаро Ф.К. яшаш хонадонида ўрнатилган сув иситиш газ "колонка"сидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Турмуш ўртоғи Д.В. эса ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар! Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда.
Бундан олдин, Қўқонда уч киши, Хоразмда эр-хотин икки боласи билан ис газидан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026