2019 йилда халқ таълими тизимига давлат бюджетидан 16,4 трлн сўм ажратилган
2019 йилда халқ таълими тизимига давлат бюджетидан жами 16,4 трлн. сўм ажратилган бўлиб, жами давлат бюджети харажатларининг 15,2 фоизини ташкил этади.
Халқ таълими вазирлигига кўра, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган (I гуруҳ) тўловларга 12,2 трлн. сўм (ўтган йилга нисбатан 37,0 фоизга кўп), ягона ижтимоий тўлов (II гуруҳ) харажатларига 3,03 трлн. сўм (ўтган йилга нисбатан 43,0 фоизга кўп) ҳамда бошқа (IV гуруҳ) харажатларга 1,2 трлн. сўм (ўтган йилга нисбатан 16,0 фоизга кўп) ажратилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида жами 13,4 трлн. сўм ажратилиб, ижроси 13,2 трлн. сўмни (98,4 фоиз) ташкил этган.
Жумладан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган (I гуруҳ) тўловларга 9,9 трлн. сўм ажратилиб, ижроси 9,8 трлн. сўмга, яъни 99,1 фоизга бажарилган.
Ягона ижтимоий тўлов (II гуруҳ) харажатларига 2,5 трлн. сўм ажратилиб, ижроси 2,4 трлн. сўмга ёки 95,7 фоизга бажарилган.
Бошқа (IV гуруҳ) харажатларга 926,8 млрд. сўм ажратилиб, ижроси 914,8 млрд. сўмга ёки 98,7 фоизга бажарилган.
Мавзуга оид
22:26 / 27.08.2024
Кир Стармер Британияни оғир иқтисодий келажак кутаётганидан огоҳлантирди
07:07 / 23.08.2024
“Ташаббусли бюджет”да ғолиб лойиҳаларни молиялаштиришга 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади
22:01 / 22.08.2024
Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон спортга қанча маблағ сарфламоқда?
13:18 / 13.08.2024