Ўзбекистон | 09:36 / 09.11.2019
10041
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кўп қаватли автотураргоҳларни босқичма-босқич барпо этиш бошланади

Фото: dreamstime.com

Ўзбекистонда кўп қаватли автотураргоҳларни босқичма-босқич барпо этиш бўйича дастур лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш ва ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳасида айтилган.

Ҳужжатга кўра, аҳоли гавжум бўладиган жойларда тирбандликларнинг олдини олиш, ҳайдовчи ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун шарт-шароитлар яратиш мўлжалланмоқда.

Бунда аҳоли гавжум бўладиган бозорлар, савдо марказлари, автошоҳбекатлар яқинида пиёдалар ер ости ва ер усти ўтиш жойлари ҳамда автотураргоҳлар, шунингдек заруратдан келиб чиққан ҳолда кўп қаватли автотураргоҳларни босқичма-босқич барпо этиш бўйича дастур лойиҳаси ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Ижро муддати - 2020 йил январь, масъул ижрочилар - Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, ИИВ, ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид