Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оилавий тадбиркорларга коммунал тўловлар бўйича енгиллик берилади
Парламент қуйи палатасининг 2019 йил 12 ноябрда ўтказилган навбатдаги мажлисида «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилинди.
Ушбу қонун лойиҳаси жорий йилнинг 24 октябрь куни Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинган. Ўтган вақт мобайнида масъул қўмита ҳамда ишчи гуруҳ томонидан лойиҳанинг қоида ва нормалари такомиллаштирилди. Норма ижодкорлиги талабларидан келиб чиқиб, ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилди.
Қонун лойиҳасига киритилган муҳим янгиликлардан бири — эндиликда оилавий тадбиркорлар томонидан нотурар-жой бино-иншоотларидан фойдаланилганда кўрсатилган коммунал хизматларга тўловлар аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилиши назарда тутилган.
Депутатлар таъкидлаганидек, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳудудларда оилавий тадбиркорларнинг кўпайиши, миллий ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлади.
Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026