Лимончилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари қабул қилинади. Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги таркибида қўшимча 4 та штат бирлигидан иборат “Лимончиликни ривожлантириш бўлими”ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.
2020 йил 1 январдан бошлаб агрокластер ва кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналарига:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан янгидан барпо этилган лимонзорларда экилган кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир гектар учун 30 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги лимон меваларининг экспорти билан боғлиқ транспорт харажатларини (автомобиль, темир йўл, авиация транспорти) 25 фоизгача миқдорида субсидия ҳисобига қоплаб бериш тартиби ўрнатилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Республика лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси, “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки билан биргаликда:
2020 йил 1 мартга қадар халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб этилган кредитлар ҳисобидан 2020-2021 йилларда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманларда агрокластер ва кооперацияларга бирлашган фермер ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларида лимон етиштириш учун камида 20 гектар майдонда иссиқхоналар қуриш учун лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш;
Агрокластерлар ва кооперациялар негизида ташкил этилган янги лимонзорларни қонунчиликда белгиланган тартибда аҳолига узоқ муддатли ижара асосида 1 гектардан 5 гектаргача ер майдони ажратишни таъминлайдилар.















