Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ: Янги лойиҳадаги ундирув жараёни одатий коммунал тўловларга мутлақо тегишли эмас
Бугун, 14 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «regulation.gov.uz» сайти орқали муҳокамага қўйилган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Мажбурий ижро бюросининг Ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқий-алоқалар бўлими бошлиғи Насимхон Бурхановнинг сўзларига кўра, лойиҳадан асосий мақсад соддалаштирилган мажбурий ижро институтини жорий этиш, бу тартиб бўйича давлат ижрочиси мажбурий ижро ҳаракатларида қарздор билан мулоқотга кирмасдан ва ундирувни мол-мулкка қаратмаган ҳолда, масофавий амалга ошириши назарда тутилмоқда.
Бу тартиб судлар ва бошқа ваколатли органларнинг жисмоний шахслардан маъмурий жарима, солиқ қарзи ва давлат божи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича амал қилади.
«Ижтимоий тармоқларда бу лойиҳа нотўғри талқин қилинмоқда. Бу лойиҳанинг ишлаб чиқилишида жамоатчилик фикри ҳисобга олинган. Бу жараён одатий коммунал тўловларни ундириш жараёнига мутлақо тегишли эмас.
Ундирувни фақатгина ҳисобрақамлардан ва пластик карточкадан сўзсиз ечиб олиш орқали ҳамда қарздорлик меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кўп бўлмаган ҳолларда эса (бу миқдор ҳозирда 635 минг сўмгача) қарздорликни иш ҳақига қаратиш орқали амалга оширилади», дея Насимхон Бурхановнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
20:15 / 28.02.2026
Жиззахда алиментдан қарздорлар элга овоза қилиняпти. Ҳуқуқий давлатда бу тўғрими?
16:05 / 23.02.2026