Иқтисодиёт | 14:16 / 20.11.2019
8047
2 дақиқада ўқилади

«Бухоро-Палас» сотилишидан тушган 665 млн сўм ҳокимлик махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади

Фото: Orient Mice

“Бухоро-Палас” меҳмонхона мажмуасининг сотилишидан тушган маблағ қисман мақсадли йўналтирилади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, қуйидагилар:

“Бухоро-Палас” давлат унитар корхонасига қарашли бўлган  Меҳмонхона мажмуаси бино ва иншоотлари 2017 йил 20 декабрда аукцион савдоси натижасида 27,5 млрд. сўмга ҳеч қандай қарздорлик мажбуриятлари юкланмасдан “Wide Tent System” акциядорлик жамияти шаклидаги хорижий корхонасига сотилган;

“Wide Tent System” акциядорлик жамияти шаклидаги хорижий корхонаси томонидан 2019 йил 30 сентябр ҳолатида битим шартларига кўра 15,8 млрд. сўм маблағ тўланган;

Ўзбекистон Республикаси ваколатли судларининг 2012-2019 йиллардаги қарорларига мувофиқ “Бухоро-Палас” меҳмонхона мажмуасидан жами 665 977 159 сўм қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳужжатлари мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги истисно тариқасида “Бухоро-Палас” меҳмонхона мажмуаси бино ва иншоотларини сотилишидан Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига тушган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ваколатли судларининг қарорларига асосан ундирувга қаратилган ижро ҳужжатларига мувофиқ 665 977 159 сўм маблағни Бухоро вилояти ҳокимлиги махсус ҳисоб рақамига йўналтиради.

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Ў.Барноев) “Бухоро-Палас” давлат унитар корхонасининг қарздорлигини қоплаш мақсадида махсус ҳисоб рақами очилишини ва жамланган маблағлар ҳисобидан суд қарорларининг ундирувга қаратилган ижро ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда қарздорликни қопланишини таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид