Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пўлат Бобожонов Ҳиндистон туристик полициясининг тажрибасини ўрганади
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги делегация Ҳиндистон Республикасига жўнаб кетди.
ИИВ ахборот хизматига кўра, ташриф кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Ҳиндистон полицияси ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир бир қатор муҳим масалалар ўрин олган.
Ҳиндистон ички ишлар вазири Амит Шах билан ўтказилиши кўзланган музокараларда уюшган трансмиллий жиноятчилик ва халқаро терроризмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилиниб, ўзаро фикр алмашилади.
Ташриф давомида, шунингдек, Ҳиндистон туристик полициясининг илғор тажрибасини ўрганиш ҳам режалаштирилган, дейилади хабарда.