Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илмий-тадқиқот муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби жорий этилади
Ўзбекистонда илмий-тадқиқот муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби жорий қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Илмий-тадқиқот муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги республикада фаолият кўрсатаётган илмий-тадқиқот муассасалари рейтингини шакллантиришга масъул этиб белгиланмоқда.
Илмий-тадқиқот муассасалари рейтингини аниқлашда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгиланади:
илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолияти даражаси, илмий-тадқиқот ишлари сифати, илмий-инновацион фаолият натижаларини тавсифловчи маълумотлар базасини тизимли асосда шакллантириш ҳамда уларни рейтинг индикаторларига мувофиқ баҳолаш асосида ҳар йили республика илмий-тадқиқот муассасалари рейтингини тузиш;
жаҳондаги етакчи рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва миллий илмий-тадқиқот муассасаларининг дунёдаги нуфузли илмий-тадқиқот муассасалари рейтингига киришида амалий ёрдам кўрсатиш;
рейтинг натижалари асосида республика илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти тўғрисида таҳлилий ахборот тайёрлаш ва уни илмий-тадқиқот муассасаларида илмий-тадқиқот ва инновация ишлари сифатини оширишга қаратилган аниқ таклифлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
ҳар йили рейтинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш;
илғор халқаро тажрибалар асосида ҳамда фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда рейтинг тузилмасига зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.
Белгилаб қўйилишича:
тегишли вазирликлар ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмалари ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари томонидан рейтингни аниқлашга доир маълумотлар тўпланади, таҳлил қилинади ҳамда ҳар йили 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига киритиладиган рейтингни аниқлашга доир маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун маълумотни киритаётган вазирликлар ва идоралар ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг биринчи раҳбарига шахсий жавобгарлик юклатилади.
Илмий-тадқиқот муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг илмий-инновацион фаолияти даражаси ва сифатини оширишни рағбатлантириш, илмий ходимларнинг илмий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари учун илмий ҳажмдор маҳсулотлар ва технологияларни тайёрлашга замин яратиш рейтингни аниқлашнинг мақсади ҳисобланади.
Қуйидагилар рейтингни аниқлашнинг вазифалари ҳисобланади:
илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни мунтазам такомиллаштириб бориш асосида бозорда талаб юқори бўлган илмий ҳажмдор маҳсулотларни тайёрлаш;
илмий-тадқиқот муассасаларида олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари сифати, улардаги мавжуд имкониятлар, илмий лабораториялар, асбоб-ускуналар ҳақида илмий фаолиятни бошқариш бўйича ваколатли органлар, буюртмачилар ва кенг жамоатчиликни холис ахборотлар билан таъминлаш;
илмий-тадқиқот муассасаларининг жаҳондаги рейтинги юқори бўлган илмий-тадқиқот муассасалари билан изчил ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда уларнинг халқаро стандартларга мувофиқ юқори кўрсаткичларга эришишига кўмаклашиш;
миллий рейтинг тизимида юқори кўрсаткичларни қайд этган илмий-тадқиқот муассасаларининг дунёдаги нуфузли илмий-тадқиқот муассасалари қаторига кириши учун зарур чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш.
Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи чорагида амалга оширилади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида тегишли намунадаги жадваллар ишлаб чиқилади ва рейтинг аниқланаётган йилнинг 20 декабрига қадар тизимида илмий-тадқиқот муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларига етказилади.
Вазирликлар ва идоралар ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари томонидан рейтингни аниқлашга оид маълумотлар асослантирувчи ҳужжатлари билан биргаликда 1 февралга қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади.
Асослантирувчи ҳужжатлар қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилиши мумкин. Асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, маълумотлар рейтингни ҳисоблашда инобатга олинмайди.
Рейтингни аниқлашга оид маълумотларнинг ишончлилиги, тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганиш мақсадида Инновация вазирлиги томонидан бир ҳафта муддатда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассислари, мустақил экспертлар ҳамда олимлардан иборат ишчи гуруҳ тузилади.
Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган рейтингни аниқлашга оид маълумотлар жойига чиққан ҳолда ўрганилади ва 1 апрелга қадар тегишли далолатнома асосида илмий-тадқиқот муассасалари раҳбари имзоси билан тасдиқланган ҳолда маълумотлар Инновация вазирлигига тақдим этилади.
Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш учун:
илмий-тадқиқот муассасаларида илмий-тадқиқот ва инновация ишларига йўналтирилган хорижий грантлар ва хорижий жамғармалар маблағлари, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари буюртмалари асосида ўтказилган илмий-тадқиқотлар ёки хўжалик шартномалари асосида олинган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар – илмий-тадқиқот муассасаси учун юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан;
фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори, фан доктори (DSc) илмий даражаларига ҳамда илмий даражага эга бўлмай доцент ёки профессор илмий унвонларига тасдиқланган илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимлари томонидан ҳимоя қилинган диссертациялар тўғрисидаги маълумотлар - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан;
илмий-тадқиқот муассасалари ва уларда фаолият олиб бораётган илмий ходимларга тегишли ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари ва селекция ютуқлари учун олинган патентлар, ахборот-коммуникация технологиялари учун дастурлар ва маълумотлар базалари учун олинган гувоҳномалар, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган турли бошқа материаллар тўғрисидаги маълумотлар - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади.
Илмий-тадқиқот муассасаларида танловлар асосида шакллантирилган ва давлат илмий-техника дастурларига киритилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар ҳамда стартап лойиҳаларга ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасига киритилади.
Мавзуга оид
18:55 / 20.06.2026
Нодирбек Абдусатторов жаҳон шахмат рейтингида энг юқори учталикка кирди
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
09:45 / 30.05.2026