Ўзбекистон | 09:51 / 27.11.2019
1617
2 дақиқада ўқилади

Давлат экология қўмитаси Стокгольм конвенциясига риоя этилишини назорат қилади

Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси амалга оширилиши учун масъул ваколатли орган белгиланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Стокгольм конвенциясида қасддан ёки беқасд ишлаб чиқариш ва қўллаш натижасида ҳосил бўладиган ифлослантирувчи моддаларни қисқартириш ёки йўқотишга доир, шунингдек уларнинг захиралари ва чиқиндилари билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган. Ўзбекистон жорий йилнинг май ойида ушбу халқаро ҳужжатни ратификация қилган.
 
Norma’нинг ёзишича, шу муносабат билан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига қуйидаги вазифалар юкланди:

• Конвенция амалга оширилишини таъминлаш бўйича вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
• Конвенция бўйича Миллий ҳаракатлар режасини ўз вақтида ишлаб чиқиш ва мунтазам равишда янгилаш;
• Конвенция талабларини бажариш масалалари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилишни таъминлаш.  
 
Ўзбекистон ТИВ Ўзбекистоннинг ваколатли органи ҳақида Конвенция Котибиятига тегишли хабарнома юборади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид