Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда битта электробуснинг ҳаракатланиши моддий жиҳатдан ўзини оқламаслиги маълум бўлди
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Беларус Республикасидан ташриф буюрган меҳмонлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Даврон Ҳидоятов пойтахт аҳолиси электробусга ўрганиб қолганини, улар учун ушбу транспорт тури одатий бўлиб қолганини таъкидлади. Бироқ, бутун шаҳар учун битта электробус кам, битта транспорт воситаси учун қувват олиш станциясини ишлатиш ва хизмат кўрсатувчи ходимларни ёллаш моддий жиҳатдан ўзини оқламайди. Истиқболда Ўзбекистонда электробуслар ишлаб чиқариш имконияти кўриб чиқилмоқда, дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.
“Управляющая компания холдинга Белкоммунмаш” ОАЖ бош директори Владимир Король электробуснинг синов тариқасида фойдаланилиши билан боғлиқ ходимларнинг юқори малакаси ва аҳолининг қизиқишига алоҳида урғу берди:
“Биз электробуслар миқдорини кўпайтириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш каби мақсадларда қатор чораларни амалга оширувчи ишчи гуруҳни ташкил қилишга ва техник топшириқни ишлаб чиқишга тайёрмиз. Маълумки, Ўзбекистонга қўшни давлатлар электробусдан фойдаланиш тажрибасини эътибор билан кузатмоқда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз буюртмачиларини топишига ишончимиз комил”.
Учрашувда электробуслар ҳаракатланиши учун алоҳида ҳаракатланиш чизиғини ажратиш масаласи кўриб чиқилди. Бу, ўз ўрнида, қувватни 30 фоизга тежашга, ҳаракатланиш тезлигини оширишга ва йўловчилар сонини оширишга ёрдам беради.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026