Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
2019 йил 30 ноябрь куни Қибрай тумани, «Боғишамол» МФЙ ҳудудидаги «Фаровон» кўчасида табиий газ сарфи мониторинг қилиниши сабабли, ҳудудда оловли ишлар олиб борилиши муносабати билан, «Боғишамол» МФЙ жами 906 та газ истеъмолчиларига соат 9:30 дан 16:30 га қадар, Бўка тумани аҳолисига бир меъёрда газ тақсимлаш мақсадида, газ тармоқларини ҳалқалаш ишлари олиб борилиши муносабати билан туманнинг «Маданият» ва «Бунёдкор» МФЙда жойлашган жами 402 та аҳоли хонадонларига соат 10:00 дан 15:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шунингдек, 2019 йил 30 ноябр куни тунда Зангиота тумани, «Туябўғиз» МФЙ «Бунёдкор» кўчасини табиий газ билан таъминловчи қувурни автотранспорт уриб юбориши оқибатида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган. Тaъмирлаш ишларини зудлик билан олиб бориш кераклиги сабабли, мазкур кўчадаги жами 38 та аҳоли хонадонларига газ таъминотидан вақтинча узилган. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
«Ҳудудгазтаъминот» таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
Мавзуга оид
16:47
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026