Тошкентда иссиқлик таъминоти тизими бўйича янгича тартиб жорий этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси президенти “Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
а) Тошкент шаҳар ҳокими Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини бошқариш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унинг лозим даражада ишлаши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;
б) Тошкент шаҳар туманлари ҳокимлари тегишли ҳудудда иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш соҳасида қуйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:
иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан хизматлар тузиладиган шартномаларга мувофиқ кўрсатилишини, шунингдек, истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;
иссиқлик энергияси ва иссиқ сув учун тўловларнинг квартиралар ички ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичлари, истеъмолнинг норматив ҳажмлари ва квартиранинг иситиладиган майдони ўлчами асосида ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлашга, шунингдек, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишига кўмаклашиш;
иссиқлик таъминоти тизими объектларининг ҳолати, фойдаланилиши ва уларга таъмирлаш хизмати кўрсатилиши устидан назоратни таъминлаш;
иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарининг алмаштирилиши ва ўрнатилишини, шунингдек, иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан уларнинг пломбаланишини ташкил этиш;
иссиқлик энергияси ва иссиқ сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;
в) Тошкент шаҳар туманлари ҳокимларининг иссиқлик таъминоти тизимини бошқариш соҳасидаги фаолияти самарадорлиги тегишли ҳудудда мақсадли индикаторларнинг бажарилиши ҳолати ва кўрсатилаётган хизматлар сифатидан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан йилига камида икки маротаба баҳоланади, шунингдек, масъул шахсларга нисбатан белгиланган тартибда рағбатлантириш ёки жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.
Белгиланишича, 2021 йил 1 январдан бошлаб иссиқлик қувурларини реконструкция қилишда мажбурий тартибда иссиқликни сақловчи, шу жумладан, пенополиуретандан тайёрланган полимер изоляцияли ва ҳимоя қобиғига ўралган, каналсиз ётқизиш имконини берувчи қувурлар ишлатилади.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024