18:20 / 04.12.2019
1
13871

Лига Кубоги финалида 6та гол урган «Пахтакор» «олтин ҳет-трик» қайд этди

Илк марта ташкил этилган Ўзбекистон Лига Кубогида финал ўйини якунланди.

Финал учрашувида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Олмалиқнинг ОКМК жамоасини қабул қилди ва 6:2 ҳисобида ғалаба қозониб кубокни қўлга киритди. Драган Черан ва Достон Ҳамдамов иккитадан, Игорь Сергеев ва Ҳожиакбар Алижонов биттадан гол уришди.

Шу тариқа «Пахтакор» мавсумдаги учинчи совринини қўлга киритди. Шота Арвеладзе жамоаси бунчага Ўзбекистон чемпионати ва мамлакат кубогини ҳам қўлга киритганди.

Ўзбекистон Лига Кубоги
Финал
«ПАХТАКОР» — ОКМК 6:2

Голлар: Сергеев (5), Черан (42, 67), Ҳамдамов (50, 55), Алижонов (78) — Умаров (64), Тошматов (86).
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Егор Кримец (Марко Симич, 58), Фаррух Сайфиев, Сардор Собирхўжаев, Ҳумоюн Эминов, Достон Ҳамдамов (Шохруҳ Маҳмудҳожиев, 78), Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев.
ОКМК: Суҳроб Султонов, Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Бобур Йўлдошев (Расул Йўлдошев, 63), Сардор Раҳмонов, Мирғиёс Сулаймонов, Эркин Бойдуллаев, Жасур Умаров, Зоҳир Пиримов, Элгужа Григалашвили (Мурод Тошматов, 58), Зафар Полвонов (Жасур Ҳакимов, 78).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top