Бу Тошкент шаҳар ҳокимининг 2026 йил 29 октябрдаги 565-14-0-Q/26-сон қарорида назарда тутилган. Ҳужжат шаҳар ҳокимлиги Муниципал активларни бошқариш маркази ҳамда «Пахтакор» футбол клубининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.
Қарорга кўра, ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари маблағни клубга ўтказиш юзасидан «Тошкент Инвест компанияси» кузатув кенгашига таклиф киритиши керак. Шунингдек, компания билан биргаликда 5 миллиард сўмни ажратиш чораларини кўриш вазифаси белгиланган.
Муниципал активларни бошқариш марказига ажратилган маблағлар ҳисобидан устав фондидаги улушини ошириш ҳамда пулнинг мақсадли сарфланишини таъминлаш топширилган.
Маблағдан фойдаланиш бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ҳисобот киритилиши белгиланган. Қарор ижросини назорат қилиш ҳокимнинг биринчи ўринбосари Д. Худайбергенов зиммасига юклатилган.
Ҳужжатда пул клуб тасдиқлаган сметага мувофиқ сарфланиши кўрсатилган, бироқ харажатларнинг алоҳида йўналишлари ва уларга ажратиладиган суммалар келтирилмаган.

















