Ўзбекистон | 15:52 / 14.12.2019
2364
2 дақиқада ўқилади

Сенат жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида биринчи галда ОАВга таянади - Сенат раиси

Фото: KUN.UZ

Сенатнинг 25-ялпи мажлисини очиш вақтида Танзила Норбоева Сенатнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Сенат фаолияти ҳақида гапирганда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик масаласига алоҳида тўхталмоқчиман.

Юқори палатанинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги ҳеч қачон бугунгидай фаол бўлмаган десам, муболаға бўлмайди. Айниқса, охирги 3 йилда ҳамкорлик механизмлари бутунлай янгича ёндашувлар асосида такомиллаштирилди. Сенат фаолиятининг устувор йўналишлари юзасидан матбуот анжуманлари ва брифинглар ўтказиш амалиёти жорий этилди. Интернетдаги деярли барча фаол ижтимоий тармоқларда Сенат каналлари очилди. Ўз тадбирларимизни, жумладан ялпи мажлисларимизни борича, тўғридан-тўғри эфирга узатяпмиз.

Лекин бу оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигимизнинг илк одимлари, холос. Сенат қонунларни тарғиб қилиш ҳамда парламент назоратини амалга оширишда, қолаверса жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишларида биринчи галда оммавий ахборот воситаларига таянади. Шу боис, бу ўзаро ҳамкорлик янада кенгайишига ишончим комил. Ҳаммамиз бир ҳақиқатни тўғри англашимиз керак: бугунги парламент - кечаги парламент эмас.”, - дея Танзила Норбоеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Гулзода Иброҳимова
Тайёрлаган Гулзода Иброҳимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид