Ҳукуматнинг 2026 йил 24 июлдаги 406-сон қарори билан “Таълим ва спорт йўналишлари бўйича ўтказиладиган фан олимпиадаси ва спорт мусобақаси ғолибларини “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини тақдим этиш орқали рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи-ёшларга Ўзбекистондаги туристик объектларга 3 кунлик саёҳат, вилоят босқичи ғолибларига эса бошқа вилоятдаги туристик масканларга 2 кунлик саёҳат йўлланмаси берилади.

Саёҳат тадбирлари ўтказилишидан камида 10 кун олдин йўлланма соҳиблари саёҳат санаси ва манзили ҳақида хабардор қилинади.

Йўлланма доирасида транспорт хизмати, яшаш ва овқатлантириш, экскурсиялар, гид хизмати, туристик объектларга кириш чипталари ҳамда саёҳат суғуртаси билан боғлиқ барча харажатлар ташкилотчилар томонидан қоплаб берилади.