Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ давлат-хусусий шериклик ёрдамида мактаблар инфратузилмасини яхшилашга кўмак беради
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори ўринбосари Энрико Пинали Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги умумий ўрта таълим мактаблари қурилиши ва реконструкциясига кўмак бериш учун давлат-хусусий шериклик масалалари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатишга оид шартномани имзолади.
Лойиҳанинг асосий мақсади - Тошкент шаҳрининг Сергели туманида еттита янги умумий ўрта таълим мактабларини қуриш, олтита мактабни таъмирлаш ва битта мактабни реконструкция қилишдан иборат.
- ОТБ Ўзбекистонда амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳасини қўллаб-қувватлашдан мамнун, - дейди Энрико Пинали. - ОТБ мазкур келишув бўйича маслаҳатчи сифатида Халқ таълими вазирлигига хусусий ҳамкор танлашда кўмак беради. Хусусий ҳамкор биноларни бошқаради, давлат сектори эса таълим хизматларини кўрсатади.
ОТБ маслаҳат хизматлари хусусий сектор олдига аниқ мақсадлар қўйган ҳолда Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларни қуриш ва реконструкция қилишда хусусий секторнинг қандай иштирок этишини намойиш этишга ёрдам беради. Хусусий шериклар, шунингдек, узоқ муддатли истиқболда қурилиш ишларининг юқори стандартларини таъминлашга ҳамда соҳани қўллаб-қувватлаш учун қўшимча инвестициялар ва халқаро тажрибаларни жалб этишга ёрдам беради. ОТБ, ўз навбатида, ушбу пилот лойиҳани таъминлаш учун мактаблар учун намунавий шартномаларни ишлаб чиқади.
Ўзбекистон 1995 йилда ОТБга аъзо бўлганидан буён банк умумий қиймати 8,6 миллиард АҚШ долларига тенг 78 та кредит, жумладан 225 миллион долларлик хусусий секторга иккита кредит ажратди. Шунингдек, ОТБ 6 миллион долларлик капитал қўйилмалар, 218 миллион долларлик кафолатлар ва 97,7 миллион долларлик техник ёрдам грантлари ажратди.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
20:31 / 03.05.2026
Осиё тараққиёт банки президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
17:27 / 18.11.2025
Президент Осиё тараққиёт банки раҳбари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди
14:44 / 18.11.2025