“Узлуксиз таълим тизимида психологик хизмат соҳасини илмий асосда ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, барча таълим ташкилотларининг педагог (тарбиячи) ва ўқувчилари (тарбияланувчилари, талабалари) бир ўқув йилида камида бир марта мақсадли психологик диагностикадан ўтказилади.
Бунда ушбу тизим:
биринчи босқичда — 2026/27 ўқув йилидан бошлаб мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида;
иккинчи босқичда — 2027/28 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида жорий этилади.
Психологик диагностика қуйидаги тартибда ташкил этилади:
диагностика Психология илмий-тадқиқот институти томонидан махсус электрон платформада юритилади, шахсга доир маълумотлар ва диагностика натижасида маълум бўлган маълумотларнинг сир сақланиши таъминланади;
натижалар сунъий интеллект технологиялари орқали таҳлил қилиниб, педагог ва ўқувчилар “психологик барқарор”, “психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож” ва “фаол психологик қўллаб-қувватлаш зарур” гуруҳларига ажратилади;
“психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож” гуруҳига киритилганларга таълим ташкилотининг психологи, “фаол психологик қўллаб-қувватлаш зарур” гуруҳига киритилганларга эса тегишли ҳудуд бўйича ментор психолог бириктирилади.
Каскадли малака ошириш курсига ўқитувчи сифатида жалб этилган психологларга бу даврда асосий иш жойидаги лавозим маошига нисбатан
















