Ўзбекистон | 12:19 / 20.12.2019
23484
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда қатор ички ишлар ходимлари лавозимидан бўшатилди 

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ИИО ходимлари томонидан содир этилган қонунчилик, ҳуқуқбузарлик ҳамда хизмат интизоми бузилиши, шунингдек келгусида ходимлар томонидан салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизматига кўра, мажлисда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Р.Ҳотамов ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи қатнашди.

Мажлисда ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи сўзга чиқиб, ходимлар орасида тартиб интизомни мустаҳкамлашда раҳбарларнинг кўл остидаги ходимларини кундалик назорат қилиши лозимлигини ходимлар устидан идоравий назорат ўрнатилмаса, қаерда тартиб-интизом бўлмаса ўша ерда олдинга силжиш, яхши натижаларга эришиб бўлмаслиги алоҳида таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш давомида хизмат фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қуйган 2 нафар ходим ички ишлар органлари хизматидан бўшатилди.

Шунингдек, 5 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди, 2 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган бўлса, 9 нафар ходим вазирликнинг интизомий кенгашида муҳокама қилиниб, уларга нисбатан ИИО ходимларининг жамоа фикри асосида тегишли қарорлар қабул қилиш белгилаб қуйилди

Мажлис якунида вазир ўринбосари республика ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик бузилиши ҳолатларини муҳокама этиб, келгусида бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берди.

Мавзуга оид