Индонезиянинг Жанубий Суматра вилоятида автобуснинг дарага тушиб кетиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Antara ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси 23 декабрь кечаси юз берган. Шунингдек, 13 киши жароҳат олган. Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган.  

Автоҳалокатга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.