Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар сони биттага кўпайди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси президенти “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ–344-сонли Қонуни 10-моддасининг (Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар) биринчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилди:
«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий разведкасининг»;
бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида тезкор-қидирув фаолиятини:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг органлари амалга оширади.
Бошқа давлат органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар томонидан тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш тақиқланади.
Мавзуга оид
23:27 / 10.01.2022
Дания ҳарбий разведкаси бошлиғи ҳибсга олинди
22:36 / 24.08.2020
Дания ҳарбий разведкаси бошлиғи лавозимидан четлатилди
00:40 / 03.11.2017
АҚШ 2017 йилда ҳарбий разведкага деярли 19 млрд доллар сарфлади
21:55 / 29.10.2016