Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» йўлида юк автомобили пиёдани уриб кетди
2019 йил 26 декабрь куни соат 10:30ларда, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 25-км.да ЙТҲ содир бўлди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, номаълум ҳайдовчи номаълум транспорт воситаси билан йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, Ургут туманида яшаган, 1959 йилда туғилган Ж.Т.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада, пиёда Ж.Т. воқеа жойида ҳалок бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган С.Э. ўз бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автомобилида содир этгани аниқланди.
Ҳайдовчи шу куннинг ўзида ушланди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:00
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
15:39 / 03.07.2026