Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия бош вазири мамлакатдан бошпана сўраган уйғурлар Хитойга қайтариб берилмаслигини айтди
"Агар уйғурлар Малайзияга келиб бошпана сўраса, Хитойдан сўров келиб тушса ҳам Малайзия уйғурларни депортация қилмайди", - деди Малайзия бош вазири Маҳатҳир Муҳаммад. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар бермоқда.
Малайзия парламентидаги мухолифат партияларининг саволларига жавоб берар экан, бош вазир Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида яшовчи уйғурларга нисбатан бўлаётган босим ва этник айирмачилик мавзусига тўхталиб ўтди.
"Дунёда мусулмонларга, шу жумладан уйғурларга нисбатан босимнинг мавжудлиги барча томонидан тан олиниши керак", деди Маҳатҳир.
Малайзия бош вазири 18-21 декабрь кунлари Куала-Лумпурда бўлиб ўтган мусулмон мамлакатлар саммитида ҳам уйғурлар масаласини кўтарганди.
Аввалроқ АҚШ савдо вазирлиги Хитойда уйғурлар билан боғлиқ вазият сабабли Хитойнинг 28 та ташкилотини санкциялар рўйхатига киритганди.
Шинжон-Уйғур мухтор тумани Хитой шимолида жойлашган бўлиб, у ерда асосан ислом динига эътиқод қилувчи уйғурлар яшайди. Пекин маълумотларига кўра, туманда халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқага эга айирмачи гуруҳлар ҳаракат қилади. 2018 йил охирида Хитой ҳукумати туманда террорчилик ва экстремизм таъсирига тушган одамлар қайта тарбияланадиган таълим ва касбий тайёргарлик марказлари фаолият юритишини тан олган.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026