Ўзбекистондаги 1730та сайлов участкасида такрорий овоз бериш ўтказилмоқда
Бугун, 5 январь куни Ўзбекистонда депутатлик сайловларида такрорий овоз бериш ўтказилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аъзолиги учун сайлов 25 та округдаги 1730 та сайлов участкасида бўлиб ўтмоқда. Ушбу ҳудудларда сайловчилар сони 3 148 921 нафарни ташкил этади.
Унда партиялардан кўрсатилган номзодлар сони қуйидагича:
- ЎзЛиДеП – 15 нафар;
- «Миллий тикланиш» демократик партияси – 11 нафар;
- «Адолат» СДП – 10 нафар;
- ХДП – 9 нафар;
- Экопартия – 5 нафар.
Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят кенгашларига сайлов ўтказувчи 95 та сайлов округидаги 1104 та сайлов участкасида ҳамда туман/шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи 587 та сайлов округидаги 1117 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш бўлиб ўтмоқда.
МСК ҳисоб-китобига кўра, маҳаллий даражадаги сайловларда 5 миллионга яқин сайловчи иштирок этиши мумкин.
«Сайлов ўтаётган ҳудудларда 5 мингдан зиёд кузатувчилар ишламоқда. Қонунчилик палатасидаги ўринлар учун курашаётган 50 нафар номзодларнинг 18 нафарини хотин-қизлар ташкил этади», – деди МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.
Соат 11:20да бошланган матбуот анжуманида маълум қилинишича, бу вақтга қадар сайлов қонунчилигининг бузилишига оид хабарлар келиб тушмаган.
Мавзуга оид
15:47 / 18.10.2021
МСК 3 кун давомида қанча сайловчи муддатдан аввал овоз берганини маълум қилди
12:39 / 18.10.2021
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади
11:31 / 18.10.2021
Танзила Норбоева хотин-қиз сайловчилар сонини маълум қилди
18:42 / 16.10.2021