Ироқ ҳукумати Москва билан Россиянинг С-300 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олиш бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда Ироқнинг Теҳрондаги элчисига таяниб Al Arabiya телеканали хабар берди.

"Биз Россия билан С-300 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини сотиб олиш бўйича музокара олиб бормоқдамиз", - деган дипломат.

Ўтган йил кузида Россия Сурияга С-300 зенит-ракета мажмуаларини етказиб берганди.

24 сентябрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия икки ҳафта мобайнида суриялик ҳарбийларга С-300 зенит-ракетали мажмуасини етказиб беришини, бу Латакияда уриб туширилган Ил-20 га жавоб чораси сифатида кўрилишини айтганди.