“Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Хитойдаги коронавируснинг Қозоғистон ҳудудида тарқалишига йўл қўймаслик бўйича қатъий чоралар кўришни буюрди”, деб айтган Мамин йиғилишда.

Йиғилиш якунларига кўра бош вазир қуйидаги чораларни кўришни топширган:

  • давлат чегарасидаги, жумладан ҳаво, автомобил ва темир йўл транспорти объектлари ўтказиш пунктларида санитар-эпидемиологик ва миграцион назоратни кучайтириш;
  •  Хитойдан келаётган барча шахслар ортидан уларнинг яшаш жойи бўйича тиббий кузатув ўрнатиш; 
  •  Хитойга хизмат сафарларини чеклаш ҳамда шахсий ва сайёҳлик мақсадларида Хитойга бормай туришни тавсия қилиш; 
  •  Хитойдан келаётган транзит йўловчилар учун Қозоғистон ҳудудида 72 соат давомида визасиз қолиш режими амал қилишини тўхтатиш;
  •  “Хоргос” халқаро чегарабўйи ҳамкорлиги марказининг Қозоғистондаги қисми ишини вақтинчалик тўхтатиш;
  •  Хитойдаги Қозоғистон фуқароларига консуллик ва бошқа ёрдам кўрсатиш мақсадида улар билан ишларни фаоллаштириш;
  •  зарурат бўлганда Ухандаги қозоғистонлик талабалар ва бошқа фуқароларнинг фавқулодда эвакуациясини таъминлаш.