4 кун ичида камида 6 фуқаро ЙПХ ходимига пора бераётганида қўлга тушди
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси сўнгги кунларда ЙПХ ходимларига пора бериш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан маълумот берди.
24 январь. Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани. «Камаз-5320» русумли юк машинаси ҳайдовчиси транспорт воситасини бошқаришга ҳужжатлари бўлмагани сабаб, машина жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳайдовчи шу куни ЙПХ ходимига 1 млн сўм пора таклиф қилиб, эртаси куни бераётган вақтида ушланган.
26 январь. Наманган вилояти Косонсой тумани. «Дамас» ҳайдовчиси Р.А. автомобиль бошқаришга ҳужжатлари бўлмагани сабаб, машина жарима майдончасига жойлаштирилган. ЙПХ ходими билан мулоқот жараёнида ҳайдовчи Р.А. жавобгарликдан қочиш учун 100 долларни пора сифатида бераётганида ушланган.
26 январь. Наманган вилояти Косонсой тумани. «Спарк» ҳайдовчиси А.М. автомобиль бошқаришга ҳужжатлари бўлмагани сабаб, машина жарима майдончасига жойлаштирилган. У инспекторга 600 минг сўм пора таклиф қилиб, 460 минг сўм бераётган вақтда ушланган.
27 январь. Бухоро вилояти. Шофиркон туманида яшовчи фуқаролар Д.Э. ва Р.Т.лар Д.Э.га тегишли бўлган «Ford» русумли автомобилнинг двигател қисмига ёзилган агрегат рақамлари қўлбола усулда урилганини инобатга олмасдан, автомашинага янги давлат рақам белгисини олиш учун текшириладиган агрегат рақамини давлат стандартларига тўғри келади, деб имзо қўйиб беришини сўраб, бунинг эвазига ЙПХ ходимига 200 минг сўм пора таклиф қилган.
Улар ходимнинг билдиргисига кўра ўтказилган тезкор тадбир давомида 200 минг сўм пулни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.
27 январь. Фарғона шаҳри. «Ваз 2106» ҳайдовчиси Т.Р. автомашинани ҳужжатларсиз бошқариб келгани аниқлангач, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳайдовчи жавобгарликдан қочиш учун ЙПХ ходимига 500 минг сўм таклиф қилиб, бу пулни бераётганида пора билан қўлга тушган.
Мавзуга оид
22:10 / 30.07.2021
“ЙПХ ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан муносабатлари талаб даражасида эмас” — Қутбиддин Бурҳонов
17:32 / 30.07.2021
Жарималарни “туя қилган” судьялар ва ички ишлар ходимларига тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилди
11:21 / 15.06.2021
Энг можароли касб — «ЙПХ ходими». Соҳага ислоҳотлар зарур
15:49 / 09.06.2021