Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Помпео иштирокидаги «C5+1» учрашуви 3 февраль куни ўтказилади
Янги ҳафта бошида Марказий Осиё республикалари ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ давлат котиби Майк Помпео Тошкентда йиғилади.
3 феврал, душанба куни Тошкент шаҳрида «C5+1» шаклида навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, учрашувда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео иштирок этади.
«Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда», – дейилади ТИВ хабарида.
Помпео Тошкентда 2 февраль куни етиб келиши кутиляпти. Ташриф давомида у президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлади.
АҚШ давлат котибининг минтақа дипломатияси етакчилари билан учрашувида Қўшма Штатларнинг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси ҳам асосий мавзулардан бўлади.
Эслатиб ўтамиз, «Марказий Осиё-АҚШ» шаклининг («C5+1») охирги юқори даражали учрашувлари 2019 йил августида Нур-Султонда, сентябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтган эди.
Декабрь ойида Тошкентда илк бор Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари учрашуви бўлиб ўтганди.
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
21:42 / 27.02.2026
Ўзбекистон Афғонистон ва Покистонни ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирди
18:55 / 27.02.2026
МО давлатлари ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари илк марта C5+1 форматида учрашди
17:50 / 27.01.2026