Тошкент метросининг «Дўстлик – Қўйлиқ» участкасида 6та бекат қуриб битказилди
Пойтахтда қурилаётган ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган «Дўстлик – Қўйлиқ» участкасида 6та бекат қуриб битказилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар бермоқда.
2019 йилнинг август ойида Тошкент ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган «Дўстлик – Қўйлиқ» участкасидаги «Дўстлик-2» ҳамда 2-бекатларида қурилиш ишлари тугатилди. Оралиқ йўналишида 2 минг 303 метрлик янги рельслар ҳам ётқизилиб, дастлабки поездлар синов тариқасида ҳаракатланган эди.
– Маълумки, «Тошкент метрополитени» УКнинг «Дўстлик» бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган йўналиши 11 километр бўлиб, «Дўстлик-2» ҳамда 2, 3, 4, 5, 6 ҳамда Қўйлиқ бозоридаги 7-бекатлардан иборат, – дейди «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Капитал қурилиш дирекцияси раҳбар ўринбосари Азиз Абдиев. – Айни пайтда «Дўстлик-2»дан Қўйлиқ мавзесигача эстакадаларнинг лойиҳада кўзда тутилган таянч устунлар, биринчи ва иккинчи поғона темир-бетон пойдеворлар, темир-бетон ригел ва балкалар тўлиқ ўрнатиб бўлинди. 2-бекатдан Янгиобод ҳудудидаги олтинчи бекатгача бўлган оралиғига янги рельслар ҳам ётқизилиб, сўнгги босқичда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда қурувчиларимиз олтинчи ҳамда Қўйлиқ бозоридаги еттинчи бекат оралиғида бунёдкорлик ишларини жадал суръатларда амалга оширишмоқда. Бунинг учун 2 мингга яқин ишчи-ходим ва мутахассислар юздан кўпроқ замонавий техникалардан фойдаланмоқда.
Бугунги кунга келиб 2-, 3-, 4-, 5- ҳамда 6-бекатларда ҳам қурилиш ишлари ниҳоясига етказилди. Янги қуриб битказилган бекатларда йўловчиларга қулайлик яратувчи замонавий технологиялар, йўлкирани электрон тўлаш имконини берувчи турникетлар ҳамда эскалатор билан жиҳозланган. Икки қаватлик бекатларнинг ҳар бирига имконияти чекланган йўловчилар учун махсус лифтлар ҳам ўрнатилди.
Ушбу йўналишда поездларнинг ўртача юриш тезлиги соатига 60 километрни ташкил этади. Ҳаракатланиш оралиқ вақти 5 дақиқадан иборат бўлиб, бекатлар 5та вагон тўхташи учун мўлжалланган. Россия Федерациясидан метро линияларининг эстакада йўналишида ҳаракатланадиган замонавий, юқори сифатли, йўловчилар учун барча қулайликларга эга дастлабки бешта ҳаракат таркиби келтирилди ва бугунги кунда буларнинг барчаси хизмат кўрсатиш учун техник жиҳатидан ҳар томонлама тайёргарлик кўрмоқда.
Мавзуга оид
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51 / 23.11.2024