Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлик бош бошқармасида маълум қилинди. Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг илк 20 кунида ЙТҲлардан 60 киши ҳалок бўлганди. 

Кўрилаётган ўн кунлик ичида республика бўйлаб 125 та ЙТҲ юз берган, уларда 54 киши ҳалок бўлган, 93 киши турли оғирликдаги тан жароҳати олган.

Тошкент шаҳрида 23 та, Тошкент вилоятида 16 та, Сирдарё в. – 4 та, Самарқанд в. – 7 та, Жиззах в. – 8 та, Навоий ва Бухоро в. – 3 тадан, Фарғона ва Наманган в. – 12 тадан, Андижон в. – 9 та, Қашқадарё в. – 10 та, Сурхондарё в. – 4 та, Хоразм вилоятида 6 та ва Қорақалпоғистонда 8 та ЙТҲ қайд қилинган.     

ЙТҲлардан 55 таси пиёдалар, жумладан 12 бола, 2 таси маст ҳайдовчилар иштирокида юз берган. 

ЙТҲларнинг 33 таси пиёдаларнинг йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтиши, 17 таси ҳайдовчининг пиёдани кўрмай қолиши, 16 таси белгиланган тезликка риоя қилмаслик, 14 таси ҳаракат давомида йўналишни ўзгартириш, 11 таси ёмон об-ҳаво шароити, 8 таси ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши, 6 таси қувиб ўтиш қоидаларининг бузилиши сабабли юз берган.