Ўзбекистон | 08:50 / 05.02.2020
6787
4 дақиқада ўқилади

Давлат ташкилотларнинг миллий валютадаги ёқилғи банк карталаридан фойдаланиш тартиби эълон қилинди

Давлат ташкилотларнинг миллий валютадаги ёқилғи банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланади

Фото: Shutterstock

“Давлат ташкилотларнинг миллий валютадаги ёқилғи банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан давлат ташкилотлари томонидан миллий валютадаги ёқилғи банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланади.

Марказий банк, Молия вазирлиги ва “Миллий банклараро процессинг маркази” (HUMO) МЧЖ ҳамда тижорат банклари билан биргаликда давлат ташкилотларни хизмат енгил автотранспорти бўйича ҳар бир автотранспортига бир донадан ёқилғи банк карталари билан таъминлаш чораларини кўради.

Марказий банк ва Молия вазирлиги билан биргаликда ёқилғи банк карталарини фақат ёқилғи қуйиш шохобчаларида тўлов тизимлари ишлаши ва автоматлаштирилган тизимни Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлимлари билан давлат ташкилотларини УЗАСБО дастури билан ўзаро интеграция қилиш ва ҳисоботлар юритиш тизимини электронлаштириш чораларини кўради.

Ёқилғи банк карталари фақат давлат ташкилотлари ташкилотларнинг хизмат автотранспортларига Ўзбекистон ҳудудида бензин, дизель, суюлтирилган ва сиқилган газ ёқилғисини ёқилғи қуйиш шохобчаларидан сотиб олиш учун фойдаланилади.

Низомга кўра, ёқилғи банк карталарининг эмиссияси «Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистонда муомалада бўлиши тартиби тўғрисида низом»га мувофиқ олиб борилади. Ёқилғи банк картасининг олд томонида банк картасининг мажбурий реквизитлари сифатида юридик шахснинг расмий номи ва махсус рақами кўрсатилиши лозим.

Карта ҳисобварағини тўлдириш карта ҳисобварағини очган давлат ташкилотининг тўлов топшириқномасига асосан ҳар бир автотранспорт воситасига белгиланган лимитлар доирасида ҳамда тасдиқланган йиллик бюджет ёки бюджетдан ташқари смета харажатларида кўрсатилган ёқилғи маблағлари тегишли ҳисоб рақамларидан амалга оширилади.

Ёқилғи банк карталаридан фойдаланган ҳолдаги ҳисоб-китоблар фақат давлат ташкилотлар ва хўжалик субъектларининг хизмат енгил автотранспортларига Ўзбекистон ҳудудида бензин, дизель, суюлтирилган ва сиқилган газ ёқилғисини ёқилғи қуйиш шохобчаларидан сотиб олиш учун фойдаланилади.

Ёқилғи банк карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда тўлаш учун сарф қилинаётган пул маблағлари ёқилғи банк картасининг сақловчисига ҳисобдорлик шарти билан бериладиган, қатъий тарзда ёқилғи қуйиш шохобчаларидан ёқилғи қуйиш мақсадида ишлатиладиган маблағлар бўлиб ҳисобланади.

Ёқилғи банк картасининг сақловчиси уни ҳисобдорликка олган кундан бошлаб ҳар ойнинг 5 санасигача ёқилғи банк карталари воситасида ишлатилган суммалар тўғрисида давлат ташкилоти ва хўжалик субъектларининг бухгалтериясига ҳисобот тақдим этиб бориши шарт.

Хизмат сафарлари билан боғлиқ хизмат автомашинасининг ёқилғи харажатларни тўлаш учун ёқилғи банк картасидан фойдаланганда, ёқилғи банк картасининг сақловчиси хизмат сафаридан қайтганидан кейин қонунда белгиланган муддатда ёқилғи банк картаси воситасида сарфланган суммалар тўғрисида бухгалтерияга ҳисобот тақдим этиши шарт.

Бунда, олинган тўлов терминали квитанцияларининг асл нусхалари ва қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли реквизитларга эга бўлган бошқа ҳужжатлар давлат ташкилоти бухгалтерияси учун ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади.

Ёқилғи банк картасига ёқилғидан бошқа мақсадлар учун маблағлар ўтказишга, шунингдек, ёқилғи банк карталари воситасида нақд пул берилишига йўл қўйилмайди.

Карта ҳисобварағидаги сарфланмай қолган маблағларни асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайтариш тўлов топшириқномаси билан амалга оширилади.

Ёқилғи карта орқали амалга оширилган операцияларнинг қонунийлиги учун жавобгарлик карта ҳисобварағини очган давлат ташкилоти зиммасида бўлади ва мазкур низом талабларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид