Жорий йилнинг 5 февраль куни Юнусобод туманидаги иссиқлик магистраль тармоғида носозлик юзага келган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бунинг натижасида Юнусобод тумани 2,3,4,11,13,14,17- мавзелари, А.Темур ҳамда Шаҳристон  кўчаларида истиқомат қилувчи истеъмолчилар учун иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан вақтинчалик узилиш кузатилади.  

Кўрсатилган манзилларда муаммони бартараф этиш юзасидан махсус техника ва мутахассислар томонидан иш олиб борилмоқда, дейилган маълумотда.

Шунингдек, “Тошиссиққуввати” ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.