Жамият | 13:02 / 06.02.2020
7401
4 дақиқада ўқилади

Ucell-Buxoro: 20 йилдан буён мижозларга сифатли хизмат тақдим этиб келаётган энг намунали филиал

Мамлакатимизда замонавий мобил алоқа компаниялари ичра Ucell’нинг ўз ўрни бор. Биз компаниянинг қадимий ва навқирон Бухоро шаҳридаги ҳудудий бўлими фаолияти билан танишдик. Вилоятда 430 мингдан ортиқ абонентга хизмат кўрсатиб келаётган Бухоро ҳудудий бўлими шу кунларда ўзининг 20 йиллигини нишонламоқда.

Ucell шу мақсадда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлардан иборат гуруҳни Бухорога пресс-турга чорлади. Kun.uz мухбирлари ҳам ушбу тадбирда иштирок этишди.

Компаниянинг Бухоро марказий офисида бўлиб ўтган тақдимот жараёнида Ucell-Бухоро сотув бўйича менежери Меҳриддин Муҳаммедов компаниянинг вилоятда 20 йил ичида босиб ўтган йўли билан таништирди.

— Бухорода Ucell’нинг илк филиали 2000 йилнинг 2 февралида Баҳоуддин Нақшбандий кўчасида очилган. Ўша пайтда офисда бор-йўғи саккиз ходим ишлар, шаҳар ҳокимлиги биноси томида ягона қабул қилувчи ва узатувчи базавий станция (BTS) ишга туширилган эди.

Айни кунда Бухоро офисида 40 дан зиёд ходим фаолият олиб бормоқда, уларнинг 19 нафари техник хизмат кўрсатиш персоналидир.

2020 йил бошига келиб, вилоятда 300 дан ортиқ қабул қилувчи ва узатувчи базавий станциялар, 160 та савдо нуқталари мавжуд ва уларнинг 30 таси Ucell моно-бренд нуқталари саналади. Улар 430 мингдан ортиқ Ucell абонетларига хизмат кўрсатмоқда.

Биргина 2019 йил давомида Бухоро вилоятида 4G юқори тезликли маълумот узатиш стандартидаги 60 та янги базавий станциялар ўрнатилди ва ишга туширилди, — деди М.Муҳаммедов.

Қайд этиб ўтиш керак, Ucell компаниясининг Бухоро филиали бир неча бор энг яхши ҳудудий офис мақомини қўлга киритган. Колл-марказ операторлари ўртасида уларнинг билими ва салоҳиятини текшириш мақсадида ҳар чоракда режали равишда ўтказиладиган «Quiz» тест синовларида «Ucell-Buxoro», мана, тўрт йилдирки, энг яхши натижа ва етакчиликни бой бермасдан келмоқда.

Шу ерда Бухоро офисининг энг яхши ходимларига мақтов ёрлиқлари топширилди.

Бухоро офисининг ташкил топган кунида хайрия акцияси ҳам уюштирилди. Бухоро шаҳридаги «Бахт уйи»да вилоятдаги реабилитация марказларига Интернетга уланган USB-модемлар топширилди. Бундай модемлар учун «Ucell-Buxoro» махсус тариф плани ишлаб чиқилган бўлиб, сим-карта фаолият учун энг керакли сайтларга чекловларсиз уланиш имконини беради.

Бундай электрон кутубхона сирасига Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлиги, Kun.uz интернет сайти, шунингдек, ўз бизнесини очиш ва бошлаш арафасида турганлар учун юридик, ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатишга йўналтирилган бошқа сайтлар киради. Бу ёлғиз кишилар, кам таъминланган оилалар ва уларнинг фарзандлари, ёлғиз оналарга ўз вақтида ҳар томонлама кўмак кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун тузилган реабилитация марказлари ишига ёрдам беради.

Пресс-тур доирасида журналистлар ва блогерлар Бухоро тарихий қисмининг марказида — Меҳтар Анбар кўчасида жойлашган «Asia Bukhara» меҳмонхонасининг томига ўрнатилган янги базавий станцияни ҳам бориб кўришди.

Ucell-Buxoro’нинг бош инженери Фирдавс Имомов базавий станцияларни ўрнатиш билан боғлиқ саволлар мажмуаси ҳақида батафсил сўзлаб бериб, компаниянинг ҳудудлар учун мўлжалланган келгуси режалари ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Журналистлар шунингдек, Sabina Begim AIR фирмасига тегишли дилерлик пунктида ҳам бўлишди. Фирма раҳбари 10 йилдирки, Ucell билан ҳамкорлик қилиб, бизнес юритиб келади. Айни пайтда у Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгашининг депутати ҳамдир.

Қайд этиб ўтиш керак, Ucell компанияси томонидан ташкил этилган таассуротларга бой пресс-тур шу билан тугагани йўқ. 2020 йилда «COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) компаниясининг ҳудудлардаги барча бўлимларига саёҳат уюштириш режалаштирилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид