Халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик «миллиардер» Қозонда қўлга олинди - ОАВ
Ўзбекистонлик Виктор Ким фирибгарлик, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва жиноий даромадни легаллаштириш, шунингдек, савдо қоидаларини бузиш ҳамда қалбаки штамплар тайёрлашда айбланмоқда. У етказган зарар миқдори 2,5 миллион долларга баҳоланмоқда
Қозон шаҳрининг Советский туман суди қарорига биноан, Ўзбекистон фуқароси Виктор Ким экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар қамоққа олинди, дея хабар бермоқда «Реальное время».
11 февраль куни суд прокурорнинг 2019 йил октябрь ойида ҳибсга олинган 32 ёшли Виктор Кимга қамоқ муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосини кўриб чиқади.
Ўзбекистонда у 162 миллиард рубль (2,5 миллион доллар) эквиваленти миқдорида етказилган зарар билан бир қатор жиноятларда айбланмоқда, деб хабар тарқатди Қозон ОАВ шаҳарнинг Советский туман суди матбуот хизматига таяниб.
Қайд этилишича, Виктор Кимга нисбатан сиртдан айблов Тошкент шаҳрининг жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан 2016 йил май ойида тақдим этилган. Прокуратура уни давлатлараро қидирувга берган.
UzNews хабарига кўра, Виктор Ким Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги веб-сайтида қидирувга берилганлар рўйхатида турибди.
Унга пул ўғрилаш, фирибгарлик, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, савдо қоидаларини бузиш ва бошқа айбловлар қўйилган.
Мавзуга оид
11:30 / 25.10.2024
БМТ: Гутерриш Қозонда РФнинг Украинага ҳужумини қоралади
08:40 / 23.10.2024
РФ Қозондаги BRICS саммитида 30 дан ортиқ давлат вакилларини қабул қилди
19:49 / 15.10.2024
Қозон аҳолисига БРИКС саммити вақтида шаҳар бўйлаб эски автомобилларда ҳаракатланиш тақиқланди
07:33 / 22.02.2024