Ўзбекистон | 09:23 / 12.02.2020
11594
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Ёшлар парламенти ташкил этилади

Ёшларнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш режалаштирилган

Фото: KUN.UZ

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 июнга қадар Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

Ёшлар парламентини ташкил этиш ва унинг таркибини шакллантириш тартибини белгилаш;

Ёшлар парламентининг Олий Мажлис палаталари қўмиталари билан ўзаро алоқасини йўлга қўйиш;

Ёшлар парламенти аъзоларининг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда парламент назоратини амалга ошириш жараёнида фаол иштирок этишини таъминлаш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти.

Шунингдек, янги шаклланган парламент аъзоларининг ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг билим ва кўникмаларини оширишни тизимли йўлга қўйиш кўзда тутилган.

2020 йил 1 мартга қадар чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади. Дастурда депутатлар ва сенаторларнинг ўз фаолиятига доир касбий малакасини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни тизимли амалга ошириш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Давлат бошқаруви академияси, Олий Мажлис палаталари (келишувга асосан), халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид