«Ҳозирги кунда бизда лойиҳалар қоғоз кўринишида экспертизадан ўтказилади. Бунинг учун лойиҳачилар бир нечта кўринишда лойиҳани нашрдан чиқариб, олиб келади, экспертлар уни қанчадир вақт ичида кўриб чиқади, кейин муаммоли жойларини қоғозда қайд этилган ҳолда қайтарарди. Бу вақт йўқолишига, турли англашилмовчиликлар ва коррупцияга ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги важидан зудлик билан рақамлаштиришни бошлаб юбордик.
Эндиликда, экспертлар ўзи ишлаётган жойда, масофадан туриб, лойиҳачилардан интернет орқали олади, уни экспертизадан ўтказади ва электрон шаклда жавобини беради. 2020 йил август ойида тест тартибида, 2021 йил 1 январидан бутун республикада лойиҳалар экспертизаси электрон тизимида олиб борилади», - деди Шерзод Ҳидоятов.











