Спорт | 11:38 / 13.02.2020
12293
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик Осиё чемпиони «Хўжанд» клубига ўтди
Ўзбекистон U23 ёшлар жамоаси таркибида Осиё чемпиони бўлган Андрей Сидоров фаолиятини Тожикистоннинг «Хўжанд» клубида давом эттиради.
24 ёшли футболчи МХСК ва «Пахтакор» клублари академиясида таҳсил олган. Фаолияти давомида «Пахтакор», «Қўқон-1912», «Қизилқум», «Нефтчи» ва «Бухоро» клубларида ўйнаган. Ўтган мавсумда Суперлигада 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган. Шунингдек, Лига Кубогида рақиблар дарвозасига 2та тўп киритган.
Эслатиб ўтамиз, Андрей Сидоров 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги 2018 йилги Осиё чемпионати финалида Вьетнам дарвозасига гол уриб, Ўзбекистонга олтин медалларни келтирган эди.