Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда саккиз ёшли ўғлини 2 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди
Термиз шаҳрида яшовчи аёл вояга етмаган ўғлини Ангор туманидаги ошхоналарнинг бирида 2 000 000 сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган
Иллюстратив фото
Сурхондарё вилояти Ангор туманида 2020 йилнинг 5 февраль куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департамент вилоят бошқармаси Ангор туман бўлими, Ангор туман Ички ишлар бўлими, Ангор туман Давлат хавфсизлик хизмати ва Ангор туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизматига кўра, мазкур ўтказилган тезкор тадбир давомида, Термиз шаҳрида яшовчи У.М. исмли аёл вояга етмаган ўғли, 2012 йилда туғилган М.М.ни фуқаро О.Б. исмли аёлга Ангор туманидаги ошхоналарнинг бирида 2 000 000 сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
13 февраль куни ҳолат юзасидан У.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
10:21 / 19.12.2025
Тошкент аэропортида одам савдосига алоқадор гумонланувчи ушланди
17:21 / 13.12.2025
Мянмада одам савдоси қурбонига айланган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари ўз ватанига қайтарилди
21:18 / 04.11.2025
Дубай амирининг қариндоши 50 млн евро эвазига тутқунликдан озод қилинди
16:00 / 29.09.2025