Бугун, 17 февраль куни «Human» хусусий бандлик агентлиги фаолиятидан жабр чеккан 50дан ортиқ киши Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдони ёнида тўпланди. Агентлик раҳбари устидан суд жараёни якунларидан қониқиш ҳосил қилмаган ва пуллари қайтарилишидан умидвор бўлган фуқаролар ҳукумат вакиллари билан учрашув ташкиллаштиришни сўрашган.

Тез орада Мустақиллик майдони ҳудудига Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари Рустам Жўраев, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда бошқа қатор мутасаддилар келишди ва йиғилганлар билан учрашишди.

Жабрланувчиларнинг талаблари қуйидагича:

  1. Энг асосий савол ва талаб – «Human» хусусий бандлик агентлигига Меҳнат вазирлиги томонидан нега лицензия берилган? Лицензия берилган экан, айни шу вазирлик аввало жабрланувчиларнинг маблағларини қайтарсин, сўнгра жавобгарлардан ундириб олсин;
  2.  Ҳукумат раҳбарлари билан бевосита учрашувлар ташкиллаштирилсин;
  3. Нафақат «Human» хусусий бандлик агентлиги» МЧЖ раҳбари Шоҳинур Файзуллаев, балки унинг шериклари, ортида тургани тахмин қилинаётган «қўли узун» одамлар ҳам жавобгарликка тортилсин (аксарият жабрланувчилар ўз пулларини агентликнинг вилоятлардаги бўлимларига топширишган ва асосий фигурант билан мутлақо кўришишмаган);
  4. Шу пайтгача ундирилган маблағлар тезроқ тарқатиб берилсин (таъкидлаш жоизки, бу талабга ҳамма ҳам қўшилмайди, кимдир бу маблағ энг зарурларга берилсин, деса, яна кимдир ҳаммага пропорционал тақсимланиши тарафдори;
  5. Келгусида бундай ҳолатлар қайтарилмаслиги учун қонунчилик такомиллаштирилсин (бу талаб шахсий масалалар олдида энг охирги ўринга тушиб қолди).

Учрашув давомида шу куннинг ўзида барча мутасаддилар бир залда тўпланган ҳолда батафсил маълумот беришига келишилди.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов йиғилганлардан жамоат тартибини бузмасликни сўраган.

«Мавжуд вазиятдан ҳукуматимиз, шахсан бош вазиримиз тўла хабардор. Муаммони ечиш чоралари кўрилмоқда. Бугуннинг ўзида яна бир бор бу масалани кўтарамиз ва барча мутасаддилар иштирокида учрашув ташкил қиламиз. Фақат унутманглар, ҳеч ким жамоат тартибини бузиши, шантаж қилиши мумкин эмас. Ҳаммасини қонун доирасида ҳал қиламиз», деган у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида «Human» хусусий бандлик агентлиги» МЧЖ раҳбари Шоҳинур Файзуллаевга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилганди. Фуқароларни хорижий давлатларга жўнатиш ваъдаси билан 1080 нафар кишидан 21 млрд. сўм эквивалентдаги маблағни ўзлаштириб юборган Файзуллаев Тошкент вилояти суди судьяси Хайрулла Раҳмонов раислигидаги суд ҳукми билан айбдор деб эълон