Бугун, 21 февраль куни Самарқанд вилоят ҳокимлигида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг учинчи сессияси ўтказилди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, сессия кун тартибида Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси президентининг маслаҳатчиси Рустам Қосимов чиқиш қилди.

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Сессияда депутатлар томонидан янги ташкил этилган бошқармага қуйидаги таркибда бошлиқ ва унинг ўринбосарлари тасдиқланди:

Умаров Асқар Нарзиевич — вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи;

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Алимова Гавҳар Зойировна — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари;

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Халимов Акрам Ҳамидович — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари;

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Нормуродов Ҳасан Норбекович — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари.