Мирмансур Миршаҳидович Мирҳамидов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Мирмансур Мирҳамидов бунгача ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
Жорий йил августида, Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида «Жасорат» медали билан мукофотланган.
У энди январдан буён ички ишлар вазири биринчи ўринбосари бўлган, шу йил октябрида мудофаа вазири лавозимига ўтказилган Ботир Қудратхўжаев ўрнини эгаллади.

















