Жорий йилнинг 5 мартидан 30 апрелига қадар «Афросиёб» юқори ҳаракатланувчи тезюрар поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. 

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарига кўра, рейс «Тошкент – Самарқанд» йўналишида ҳар пайшанба кунлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда Самарқанд шаҳри орқали учта поезд, жумладан, транзит поездлар (Қарши ва Бухоро йўналишида) қатнайди.